Зоминдан Владивостокгача: Олтин медал соҳиби Ёдгорбек тантанали кутиб олинди
Хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг 174 нафар спортчиси Владивостокда 13 кун мобайнида ўтган VII «Осиё болалари» ўйинлари мусобақаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва ҳақли равишда 20 тадан ошиқ жамоалар орасида умум жамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Ушбу мусобақада бизнинг туманимиздан умидли спортчи ёшлардан бири Ёдгорбек Жўрабоев иштирок этиб, таэквандо спорт турида 73 кг. вазн тоифасида тенгсиз эканлигини исботлаб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Бугун туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида чемпион спортчини кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими вакиллари, спортчининг яқинлари ва ёшлар иштирок этди.
Маросим аввалида, сўз олган туман ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Анваров чемпионни ёрқин ғалаба билан табриклаб, тенгдошлари ҳам Ёдгорбекдан ўрнак олишга, Ватанимиз байроғини жаҳон майдонларида юксакларга кўтаришда ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.
Шундан сўнг, Ёдгорбекка туман ҳокими ва туман 3-сектор раҳбарининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаси тантанали топширилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати