Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани Қўрғон МФЙ фуқароларнинг мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда

Зомин тумани Қўрғон МФЙ фуқароларнинг мурожаати Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда

14 октябрь 2022 йил
1 150
0

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Телеграм ижтимоий тармоғидаги “Кушербаевга мурожаат” канали орқали Зомин тумани Қўрғон МФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаати эълон қилинди.

Мурожаатда фуқаролар 2018 йилда бузилишга тушган хонадонлари учун давлат томонидан тўланган товон (компенсация) пули миқдори етарли даражада эмаслиги, ушбу пулга ҳудди ўша жойдан қурилган намунавий асосдаги уй-жойлардан сотиб олишга етмаганлигини билдиришган.

Бугун кунда, Қўрғон МФЙ фуқароларнинг ушбу мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқиш бўйича Жиззах вилояти ҳокими томонидан вилоят ҳокимлиги, Зомин тумани ҳокимлиги, вилоят Кадастрлар палатаси, Адлия, Молия, Монополия, Қурилиш, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармалари масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Ҳозирда Ишчи гуруҳ томонидан билдирилган ҳолат тегишли қонунчилик доирасида батафсил ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари ва якуний хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Шу ўринда, Зомин тумани ҳокимлиги ҳеч бир фуқаронинг мурожаати эътибордан четда қолмаслиги, барча йўналишдаги мурожаатлар тегишли қонунчилик доирасида, адолат принципи асосида кўриб чиқилиши таъминланишини маълум қилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar