Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан озиқ-овқат музлатгич омборлари кўздан кечирилди

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан озиқ-овқат музлатгич омборлари кўздан кечирилди

19 октябрь 2022 йил
372
0

Аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш ҳамда назоратни йўлга қўйиш, нархларнинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу борада яқиндагина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам қабул қилинди.

Бугун ушбу қарор ижроси доирасида Зомин тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқулов тумандаги асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлатгич омборлар фаолияти билан яқиндан танишди.

 

 

Маҳаллий тадбиркорлар билан суҳбат асносида, туман ҳокими биринчи ўринбосари томонидан маҳсулотларни захирага жамғаришда тадбиркорларнинг зарар кўришини ва нархлар ошиб кетишини олдини олиш мақсадида Ҳукумат қарорига кўра асосий турдаги маҳсулотларни ташишда йўл-транспорт ҳодисаси ёки электр узилиши сабабли маҳсулот нобуд бўлиши оқибатидаги зарарни суғурта қилиш орқали зарар қопланиши, захирага жамғарилган маҳсулотларни аҳолига сотиш учун бозор ва савдо комплексларида, истисно тариқасида, беғараз асосда алоҳида раста ва сотув анжомлари вақтинча фойдаланиш учун ажратилиши, корхонага тегишли юк машиналари бозор автотураргоҳига кириб чиқиши учун тўлов ундирилмаслиги каби имтиёз ва имкониятлар батафсил тушунтириб ўтилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar