Зомин тумани мактабларимда “Ёш китобхон” танловлари бўлиб ўтди
Ўқувчилар ўртасида китобхонлик маданиятини янада ошириш орқали уларнинг маънавий-сиёсий онгини юксалтириш, жаҳон ва ўзбек адабиётининг ёрқин вакиллари ижод намуналари билан яқиндан таништириш, уларнинг адабий мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш мақсадида ўтказилаётган “Ёш китобхон” танлови бугун ёшларимиз ўртасида оммалашиб улгурди.
Шу мақсадда, жорий йилнинг 28 октябрь куни Зомин тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида “Ёш китобхон” танловлари бўлиб ўтди.
1200 нафардан ортиқ ўқувчи ёшларни ўзида жамлаган танловда синфлардан сараланган йигит-қизлар 10-14, 15-17 ёш тоифасида ғолиблик учун беллашди.
“Буюк мутафаккир ва адиб”, “Бадиий асарлар билимдони”, “Мен севган асар”, “Мен севган қаҳрамон” шартлари асосида ўз китобхонлик билимларини намойиш этган ёшлар орасидан ғолиблар аниқланди.