Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Прокуратура департаменти: Бугун тадбиркорларни жазолаш эмас, кўмаклашиш зарур

Прокуратура департаменти: Бугун тадбиркорларни жазолаш эмас, кўмаклашиш зарур

12 ноябрь 2022 йил
357
0

Бугун Юртимизда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, фаолияти давомида юзага келаётган муаммо ва сунъий тўсиқларни бартараф этишда прокуратура тизимининг ўрни муҳим ҳисобланади.

Бу борада Зомин тумани прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳам тумандаги тадбиркорлар ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш борасида қатор амалий ишларни олиб бормоқда.

Куни кеча прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлими бошлиғи Мухриддин Алқаров жойларга чиқиб, тадбиркорлар билан юзма-юз учрашди.

 

 

 

Жумладан, ўрганиш давомида тумандаги “Bi-ay-grup” МЧЖга қарашли мебель жихозлари ишлаб чиқариш, “Ифтихорбек-Иброхимбек” ОК қарашли нон ва ширинликлар ишлаб чиқариш, “Азиза-Асланбек” МЧЖ корхоналарида бўлиб, тадбиркорлар билан суҳбат қилинди.

– Бизнинг вазифамиз қонун ижроси таъминлаш билан бирга, унга амал қилиш бўйича аҳолига, айниқса, тадбиркорларимизга ҳар томонлама кўмак ва ёрдам кўрсатишдир. Шу нуқтайи назардан, бугун тадбиркорларни жазолаш эмас, кўмаклашиш зарур, – дейди, Зомин тумани Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бошлиғи М.Алқаров.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar