Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилаётган шарт-шароитлар

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка яратилаётган шарт-шароитлар

14 ноябрь 2022 йил
195
0

Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза этилишини кафолатлайди.

Ҳозирги кунда ялпи ички маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши кўпайгани ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда унинг роли сезиларли даражада ошгани намоён бўлмоқда.

Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш устувор йўналиш сифатида белгиланиб, уни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари аниқ ва равшан кўрсатиб берилганининг натижасидир. Бугунги кундаги ва истиқболдаги асосий мақсадимиз кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш, мазкур соҳанинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги, шу жумладан, ташқи савдосидаги улушини кўпайтиришдир. Бу эса, ўз навбатида, юртимизда тадбиркорлар учун яратиб берилган ҳуқуқий имконият ва имтиёзлар, қулай инвестициявий муҳитни янада такомиллаштиришни талаб этади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, иқтисодиётнинг ривожланишида ташқи иқтисодий фаолият муҳим аҳамият касб этади. Ривожланган давлатларда ташқи иқтисодий фаолиятнинг асоси — ҳудудий экспорт салоҳияти, асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан шакллантирилади. Мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг роли ортиб бормоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улушига тоборо ортиб бормоқда.

 Зомин туманида 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1954 тани ташкил этиб, шундан 1817 таси ўз фаолиятини йўлга қўйиб, бизнес юритмоқда. Жами тадбиркорлик субъектларининг 39,3 % савдо ва умумий овқатланишни, 18,2 % қишлоқ хўжалигини, 19,1 % саноат корхоналарини, 7,6 % қурилиши корхоналарини ташкил этмоқда.

2022 йил январь-октябрь ойларида туманимизда 383 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 71 тага кўпдир.   

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди.    

 

Зомин туман статистика бўлими

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar