МИБ Зомин тумани бўлими томонидан кредит қарз ундуруви бўйича тадбиркорнинг гаров мулки хатланди
Мажбурий ижро бюроси Зомин тумани бўлими томонидан ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида олинган банк кредитларини ўз вақтида қайтара олмаётган тадбиркорларга белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.
Айниқса, қарздорликни бартараф этиш бўйича кўрилган тегишли чоралардан натижа чиқмаганидан сўнг, иш суд тартибида кўрилиб, қарз ундируви гаровдаги мулкка қаратиш бўйича суд қарорлари ўз вақтида ижро қилинмоқда.
Хусусан, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 апрелдаги қарздор “Sobir Mashrab” ХКдан ундирувчи АТБ Мекрокредитбанк фойдасига 170 млн сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, кредит қарзи тўланмаган. Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Зомин тумани бўлими томонидан қарздорга тегишли бўлган гаровга қўйилган 1 турдаги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган “Юклагич трактори” хатланиб, е-auksion савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Ўткир Зулимов
МИБ Зомин туман бўлими давлат ижрочиси