Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Лалми буғдой экишда эътибор қаратиладиган муҳим агротехник тадбирлар

Лалми буғдой экишда эътибор қаратиладиган муҳим агротехник тадбирлар

23 ноябрь 2022 йил
334
0

Бутун дунёда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Ўзбекистон мустақилликга эришган йиллардан бошлаб аҳолини дон ва дон маҳсулотларига бўлган эхтиёжини тўла қондириш, дон мустақиллигига эришиш ҳамда барқарорлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ушбу чора-тадбирлар негизида республикамизнинг ўзгарувчан ва мураккаб тупроқ-иқлим шароитида махаллий шароитларда мос, серҳосил, дон сифати юқори, касалликлар ва зараркунандаларга чидамли буғдой навларини экиш ҳамда юқори ҳосил олиш учун агротехник тадбирларни тадбиқ этиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

Бу борада Зомин туманида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туманда 53.5 минг гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади. Шундан, 37.1 мингдан ортиқ майдонлар лалми майдонлар ҳисобланади. 2023 йил ҳосили учун 517 та фермер хўжаликлари томонидан 14 минг гектар лалми майдонда буғдой экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда экиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ушбу жараёнда, буғдой экиш ишларини тўғри ташкил этиш мақсадида Ўзагроинспекциянинг Зомин тумани бўлими томонидан фермер хўжаликларига қуйидаги муҳим агротехник тадбирлар тавсия этилади.

Буғдой экишнинг агротехникаси. Лалми ерларда буғдой кузги ёғингарчиликлардан олдин октябрь ойининг иккинчи яримида экилади. Лалми буғдой экиладиган ерлар биринчи навбатда ҳайдов трактори билан 30-35 см чуқурликда  ҳайдалади, сўнгра ер текислагич билан 2 маротаба текисланади. Сифатли уруғлик юқори ҳосил етиштиришда энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Лалми буғдойни экишда биринчи навбатда уруғга эътибор берилиши керак. Уруғлик буғдой йирик, текис, қобиғи шикастланмаган, тозаланган, сараланган ва униб чиқиш даражаси юқори бўлган уруғлар бўлиши лозим. Давлат андозаси бўйича 1-класс уруғларининг унувчанлиги 95 фоиздан паст бўлмаслиги, тозалиги 99 фоиз бўлиши, 2-класс уруғларининг унувчнлиги 92 фоиздан паст бўлмаслиги, тозалиги 98,5 фоиз бўлиши керак.

Сараланган ва тозаланган уруғлик буғдой қоракуя ва фузариоз касалликларга қарши деразел препарати билан дориланади. Буғдой экиладиган майдонга сеялкалар билан 120-125 кг.гача уруғлик буғдой экилиши керак. Ҳар бир гектарга 2-3 млн дона уруғлик экилиши лозим. Буғдой уруғи 6-8 см чуқурликда кўмилади.

Бугунги кунда тумандаги илғор фермер хўжаликлари лалми майдонларга буғдой экиш ишларини якунлаган. Қолган фермер хўжаликларида ҳам лалми буғдой экиш ишларини давом эттирмоқда. Лалми майдонларга буғдой экадиган фермер хўжаликлари юқорида берилган тавсияларга амал қилса юқори ҳосил олишга имкон яратилади.

 

Қ.Абдугабборов

Ўзагроинспекциянинг Зомин тумани бўлими

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари

етиштирилиши ва таъминотини назорат

қилиш шўъбаси катта инспектори

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar