Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани Пешағор ҳудудидаги яйлов ерлари масаласига ечим топилди

Зомин тумани Пешағор ҳудудидаги яйлов ерлари масаласига ечим топилди

25 ноябрь 2022 йил
312
0

Маълумки, Зомин тумани Пешағор ҳудуди аҳолисининг аксарияти чорвачилик билан шуғулланади. Бир неча йилдан буён ҳудуддаги яйловларда аҳоли чорвасини боқишда турли хил муаммолар юзага келаётган эди. Яъни, аксарият яйлов ҳудудлари кластер ихтиёрида бўлиб, маҳаллий аҳоли чорва молларини боқиши мумкин эмас эди.

Бу борада, ҳудуд аҳолиси бир неча бор ижтимоий тармоқлар орқали чиқиш қилиб, ушбу муаммони ҳал этилишида масъуллардан кўмак сўрашганди.

Куни кеча, Пешағор МФЙ ҳоким ёрдамчисининг мурожаатига асосан Республика яйлов хўжалиги уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ҳасан Комилов пешағорликлар билан учрашди.

Учрашувда, аҳолини қийнаб келаётган яйлов муаммоси, бунинг оқибатида ишсизлик, оилалар даромад даражаси пасайганлиги, ўзаро тушунмовчиликлар мутасадди раҳбарга маҳаллий аҳоли томонидан бирма-бир тушунтириб берилди.

 

Якунда, кластер ихтиёридаги яйлов ҳудудидан маҳаллий аҳоли ҳам ўз чорвасини боқишда фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar