Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманида наслчилик фаолияти доимий назоратда

Зомин туманида наслчилик фаолияти доимий назоратда

15 октябрь 2022 йил
382
0

Бугунги кунда Зомин туманида наслчилик хўжаликларига жами 918,4 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, шундан 61 гектар сувли, 453,4 гектар лалми ва 404  гектар яйлов майдонларини ташкил этади.

Наслчилик мақомига эга фермер хўжаликларида 450 дан ортиқ қозоқи оқбош ва симмен-тал зотли наслли чорва моллари парвариш қилинмоқда. Хўжаликлардаги мавжуд наслли чорва молларини белгиланган тартибда идинтификатция қилиш сирғалаш, биркалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Туманда жами 110 та чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларидан 5 тасига вилоят “Чорванасл” маркази томонидан наслчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари гувохнома билан наслчилик мақомига эга хўжалик сифатида рўйхатдан ўтказилган ва ҳозирги кунда ушбу хўжаликлар наслчилик субъекти сифатида туманда фаолият юритиб келмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг Зомин туман бўлим томонидан Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги “Наслчилик тўғрисида”ги 165-I-сонли Қонуни ва бошқа наслчиликка оид норматив ҳужжатлар ижроси устидан доимий назорат қилиш амалиёти йўлга қўйилган.

Жумладан, олиб борилган ўрганишлар давомида Чорвадор СИУ ҳудудидаги наслчиликка ихтисослаштирилган “Қутчи” фермер хўжалиги томонидан наслли чорва молларини баҳоланиши ва насл сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади. Хўжаликда наслли моллари бонитировкасининг ўз вақтида ўтказилмаган. Наслли қорамолларнинг келиб чиқиши, сақланиши, баҳоланиши ва насл сифатини тасдиқловчи зоотехник ҳужжатлари юритилмаган. Хўжаликдаги мавжуд наслли чорва молларини белгиланган тартибда идентификация қилиш сирғалаш, биркалаш ишлари амалга оширилмаган.

Бундан ташқари, пода орасида маҳаллий 3 бош эркак буқалар аралаштирилиб боқилаётганлиги бунинг натижасида иқлимлаштириш ёки чатиштириш қоидалари бузилаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ўрганиш давомида, “Қутчи” наслчилик фермер хўжалиги зоотехниги Э.С.Шермаматов томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Наслчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси талабига кўра, наслчилик фаолияти билан шуғулланиб ва ушбу мақомга эга хўжалик сифатида бурч ва мажбуриятларини бажармаганлиги аниқланди.

Юқоридаги аниқланган қонунбузулиш ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддаси билан маьмурий иш қўзғатилиб, тўпланган материал тегишлилиги бўйича Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судига юборилган.

А.А.Қаршибоев

Зомин туман Чорвачиликда насилчилик

ишини назорат қилиш бўйича катта инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar