Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

Зоминда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

15 декабрь 2022 йил
343
0

Зомин туманининг  чегара ҳудудларидан бири  Бахт маҳалла фуқаролар йиғинида жонажон юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва фаровонлик шукронаси рамзи сифатида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Ташаббускорлик ва яратувчилик инсоният оламига хос энг муҳим фазилатдир. Қалби уйғоқ, журъат-жасорати дарё каби жўшқин  инсонлар доимо ҳурмат-эҳтиромга муносибдирлар. Тадбирда 120 нафар -юрт корига елка тутиб, Ватан тарихини яратишга муносиб ҳисса қўшган,  мўътабар устозлар, меҳнат фахрийлари,нуроний ҳожи ота-ҳожи оналар каби кекса авлод вакиллари, жонажон диёримиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтиришда иқтисодиёт тармоқларининг турли жабҳаларида фидокорона хизмат қилаётган ўрта авлод вакиллари,  мамлакатнинг энг қудратли кучи, эртанги кунимизнинг умиди ва ишончи бўлган ёшлар иштирок этдилар.

“Уч авлод учрашуви” тадбирини Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи С.Парманов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда нуронийлар ва ёшлар учун яратилган имкониятлар, туманимизда бир нуронийга ўн нафар ёш тамойили асосида олиб борилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

 

Шунингдек туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Ҳ .Абдураҳмонов, меҳнат фахрийлари Қ.Худойбердиев, М.Фозилова, ўрта авлод вакили  Б.Юлдошев, ёш авлод вакили Холиқулова Ойгуллар сўзга чиқдилар.

 

 

Даштобод шаҳар Маданият маркази санъаткорлари томонидан ижро қилинган куй қўшиқлар байрам тадбири иштирокчиларига янада юқори байрамона кайфият улашди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar