ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИДАГИ СТУДИЯДА ТИНГЛАБ, ТОМОША ҚИЛИНДИ
Бугун кундуз соат 11-00 да мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари чиқишини Зомин тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман фаоллари ҳам тинглаб, жонли эфирни кузатдилар.
Туман ҳокимлигидаги студияда Зомин тумани ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, фаол тадбиркор ва фермерлар вакиллари, ташаббускор ёшлар иштирок этишди.
Президентимизнинг чиқиши якунлангандан сўнг Мурожаатнома юзасидан бир қатор фаоллар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Қизғин мухокамалар "Наврўз" тантаналар мажмуида бир пиёла чой устида давом этди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати