УЧТА ТУМАН АҲЛИ МИННАТДОР!
Бугунги кунда кўпгина хизмат турларининг ҳудудларнинг ўзида ташкил этилиши, уларнинг сифатли ва кўнгилдагидек бажарилаётгани ушбу чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ҳам оғирини енгил, ҳам узоғини яқин қилаётгани бор гап. Жумладан, ўз фаолиятини бошлаган Зомин туман рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими ҳам кўпгина фуқароларнинг кўнглидагидек хизмат бошлади. Янгиобод, Зарбдор ва Зомин тумани ҳудудларидаги аҳолига хизмат кўрсатаётган "Транспорт воситаларига давлат рақами белгисини беришда эски намунадаги ҳайдовчилик гувохномасини янгисига алмаштириб бериш" хизматини амалга ошираётган мазкур бўлим фаолияти минглаб юртдошларимизнинг узоғини яқин қилаяпти. Бунинг учун Жиззах вилоят Ички Ишлар Бошқармаси раҳбариятига шу учала туман аҳолиси ўз миннатдорчилигини билдиради. Мазкур соҳадаги хизматларнинг сифатли ва тез фурсатларда бажарилаётгани, ортиқча оворагарчиликларсиз кўрсатилаётган хизматдан жуда миннатдормиз.
М. ҒОИБНАЗАРОВ,
Халқ депутатлари
Зомин туман Кенгаши котибияти мудири