Зоминда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой ажратилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 656-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Зомин туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Сотиб олинган мазкур уй-жой тўлиқ жиҳозланиб яшаш учун шарт-шароитлар яратиб берилди.
Мазкур уй-жойни топшириш учун Зомин тумани ҳокими ўринбосари Зарифжон Омонқулов бошчилигида 3-сектор раҳбари Ф. Тўйчиев ва туман Кенгаши қошидаги "Халқпарвар комиссияси" аъзолари ҳамда маҳалла нуронийлари билан биргаликда янги уй эгалари бўлган Марсель Қаршиев ва Қувончбек Нуриддиновларга уй-жой ажратилганлиги тўғрисидаги ордер тантанали тарзда топширилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати