Зоминда “Халқпарвар комиссияси”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Куни кеча Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгаши ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Халқпарвар комиссияси"нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни комиссия раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ў.Оққулов олиб борди.
Йиғилишда комиссия томонидан туман ҳокимлиги болалар масалалари бўйича комиссияси масъул котиби О.Жаникуловнинг ахбороти эшитилди.
О.Жониқулов ўз ахборотида Зомин тумани Даштабод шаҳрида туғилган, Гулистон шаҳар “Болалар шаҳарчаси” битирувчиси ҳисобланган Қаршиев Марсел Рафаэллевичнинг чин етим эканлиги, бугунги кунда доимий яшаш учун уй-жойи мавжуд эмаслиги, уй-жойга муҳтожлиги бўйича маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда комиссия аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан етим ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларга 18 ёшга тўлганида кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, никоҳ тузилган ҳолларда эса, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилиши белгилаб қўйилганлиги, уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ 30 ёшга тўлгунгача уни сотиш хуқуқисиз берилиши таъкидлаб ўтилди.
Комиссия томонидан йиғилишда ушбу масала юзасидан аъзоларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди ва якунда тегишли қонунчилк асосида фуқаро Қаршибоев Марсел Рафаеллевичга 1 хонали уй-жой берилиши бўйича қарор қабул қилинди.