Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани ҳокимлиги биносида 2023 йил 6 ойи давомида иқтисодий-ижтимоий ва инвестицион соҳаларда туманда олиб борилаётган ишлар борасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Зомин тумани ҳокимлиги биносида 2023 йил 6 ойи давомида иқтисодий-ижтимоий ва инвестицион соҳаларда туманда олиб борилаётган ишлар борасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

20 июль 2023 йил
137
0

Зомин тумани ҳокимлиги биносида 2023 йил 6 ойи давомида иқтисодий-ижтимоий ва инвестицион соҳаларда туманда олиб борилаётган ишлар борасида, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг юқоридаги соҳалар кесимида фаолияти юзасидан "Очиқ мулоқот" бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, жойлардаги ҳоким ёрдамчилари, соҳа мутасаддилари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига 2023 йилнинг 6 ойи давомида туман аҳолисидан 4146та мурожаат келиб тушган. Туманнинг барча маҳаллаларида мунтазам равишда оммавий қабуллар, ваколатли органлар иштирокида танқидий муҳокамалар ўтказилиши натижасида мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 566тага (14,0 фоиз) камайишига эришилди. Ҳар минг кишига тўғри келган мурожаатлар сони 2022 йилдаги 17 тадан 14 тагача камайди.Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир мурожаатининг ижроси алоҳида назоратга олинганлиги, ташкилот ва идоралар раҳбарларининг халқ билан мулоқот тизими шаклланганлиги сабали мурожаатларнинг 2842 таси ёки 69 фоизи ижобий ҳал этилди.

Бу кўрсаткичлар туманнингсекторлари кесимида таҳлили қуйидагича:

2-сектор раҳбари, туман прокурори Ҳ.Абдуллаев 1000 та (70%);

4-сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Ғ.Худайқулов 924 та (69%)ни;

1-сектор раҳбари, туман ҳокими А.Абдуғаниев 967 та (67,0%) ни;

3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ф.Тўйчиев 1255та (66,4%); ёки туманнинг ўртача кўрсаткичидан паст натижа қайд этилди.

  

Соҳалар кесимидаги таҳлил натижаларига кўра энг кўп мурожаатлар қуйидаги масалаларга тўғри келади:

1)болалар нафақаси (373 та ёки 8.9 %);

2)алимент ундириш (144 та ёки 3.4 % );

3)муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам (176 та ёки 4.2 %);

4) ички йўлларни таъмирлаш (67 та ёки 1.6 %);

5) даволаниш ва жарроҳлик амалиёти (169 та 4.0 %);

6) электр  тармоқлари объектларини (сим устун, трансформатор пункти ва бошқалар) қуриш, таъмирлаш ва ўзгартириш (213 та ёки 5.1 %);

7)мутахассислиги бўйича ишга кириш (149 та ёки 3.5%)

8) Суюлтирилган газ ва газ балон билан таъминлаш (276 та ёки 6.6 %);

9) ичимлик сув билан таъминлаш (144 та ёки 3.4 %); ташкил қилади.

Туман сектор раҳбарларининг оммавий сайёр қабуллари тасдиқланган режа жадвал асосида ўз вақтида ўтказилиши Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинганлиги натижасида ўтган вақт ичида улар томонидан 106 маротаба (тасдиқланган режанинг 98.1 фоизи) оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда иштирок этган 684 нафар аҳоли вакилларининг 704 та мурожаатлари Президент Виртуал қабулхонасига “ssq”-индекси билан киритилиб, алоҳида назоратга олинди. Назоратга олинган ҳар бир мурожаат Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан фуқаролар билан қайта мулоқот (телефон орқали, жойига чиқиб ва х.к.) қилиш орқали қабул натижадорлиги таъминланиб борилди.

 

Шуни таъкидлаш лозимки,2023 йилнинг 6 ойида айрим сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларнинг вақти ва манзили аҳолига тўлиқ етказилмаганлиги натижасида қабулларда ўртача 5-7 тадан мурожаат келиб тушган.

Жумладан,

1-секторда 7 тадан;

2-секторда 8 тадан;

3-секторда 6 тадан;

4-секторда 6 тадан.

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, 1 ва 2-секторларда ҳар бир ўтказилган оммавий сайёр қабулда ўртача 7-8 тадан мурожаат келиб тушган бўлса, бу кўрсаткич 3 ва 4-секторларда 6 тадан ташкил қилмоқда.

Агар секторлар раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда оммавий         сайёр қабулларни сифатли ташкил этишса, ўз ўзидан Виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатлар сонининг кескин камайишига эришилган бўлар эди.

Шу билан бирга ўтган 6 ой давомида туман ҳокимлиги хузурида ўтказилган идоравий йиғилишларда ва сайёр қабулларда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар бериб борилаётганлигига қарамасдан, айрим мутасаддилар ижрочилик интизомига масъулиятсизлик билан қараб, амалдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 28-моддасида белгиланган муддатнинг бузилиши ҳолатларига йўл қўймоқдалар. Натижада, ўтган ҳисобот ойида туман бўйича жами келиб тушган мурожаатларнинг 2 таси муддати бузилган ҳолда кўриб чиқилган.

Мисол учун, Даштобод шахар Беруний МФЙда яшовчи фуқаро Жўраев Асилбек 2023 йил 23 мартида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зомин туманидаги Халқ қабулхонасига Беруний МФЙ  Фурқат кўчасида 5 та яроқсиз ҳолга келган электр сим ёғочларни алмаштиришни сўраб мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат тегишли тартибда ижросини таъминлаш учун туман Электр тармоқлари корхонасига юборилиб, корхона томонидан мурожаатни ўрганиш натижаси бўйича яроқсиз сим ёғочларни 2023 йил июнь ойида тўлиқ алмаштирилиши ҳақида жавоб хати берилиб, мурожаат узоқ муддатли назорат олинган.

Бироқ 2023 йил 04 июль куни ҳолатига орадан 101 кун ўтган бўлсада Беруний МФЙ Фурқат кўчасидаги 5 та яроқсиз электр сим ёғочлар алмаштирилмаётганлиги натижасида фуқаро Жўраев Асилбек ҳақли равишда эътироз билдириб, мурожаатни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ҳамда Халқ қабулхонасига 2023 йилнинг 6 ойида 287 та такрорий мурожаатлар келиб тушган, яъни бу кўрсаткич 2022 йилнинг 6 ойига нисбатан 72 тага (74%)ошган.

Қуйидаги идора ва ташкилотлар энг кўп такрорий мурожаатлар келиб тушишига йўл қўйган.

Жумладан:

-прокуратура идоралари-8 та;

- туман Бандликка кўмаклашиш маркази-6 та ;

-ички ишлар идоралари-14 та;

-бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси-12 та ;

-Оила ва хотин-қизлар бўлими-9 та;

-ҳокимлик идоралари-9 та;

-маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази-4 та;

-МИБнинг Зомин тумани бўлими-24 та;

-туман Электр тармоқлари кархонаси 12 та ;

-туман тиббиёт бирлашмаси-11 та;

-тумангаз филиали-2 та;

-туман адлия бўлими-1 та;

-туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими-3 та;

-туман санитария-эпидемиологик бўлими- 1 та;

-бошқа туман ташкилотлар идоралари-58 та.

Мисол учун, Зомин тумани, “Мустақиллик” МФЙда яшовчи фуқаро Азимов Абдумутолиб 2023 йил 04февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали мурожаат қилиб, А.Тоғаевдан 7600.0минг сўм ундиришда амалий ёрдам сўраган (59049/23).

Мурожаат 2023 йил 03март куни туман МИБ томонидан ўрганиб чиқилиб, А.Тоғаевдан 01.02.2023 йил куни 114.2 минг сўм ундирилиб, қолган қарздорлик унинг ойлик иш ҳақидан ундирилиб келинаётганлиги ҳақида жавоб хати юборган.

Шундан сўнг, фуқаро А.Азимов 2023 йил 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали такрорий мурожаат қилиб, туман МИБ ходимлари томонидан қарздорлик тўлиқ ундирилиб берилмаётганлигини билдирган. (195581/23)

Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан фуқаро А.Азимовнинг 59049/23-сонли биринчи мурожаатини мониторинг  тариқасида ўрганиш мақсадида у билан 97-155-14-24 рақамли уяли телефони орқали боғланилиб суҳбатлашилганда, у 2-3 ойдан буён бирор сўм ундирилмаганлиги, МИБ ходимлари “қарздорликни тўлиқ ундириб берамиз”, деб сабр қилинг деб айтишаётганлигини маълум қилди.     

Амалга оширилган таҳлиллар асосида мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, ижро интизомини бузган масъул шахсларга нисбатан чора кўриш учун Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йил 6 ой давомида ваколатли идораларга 14 маротаба таклиф ва тақдимномалар киритилди.  Улар асосида 2 нафар масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Ўтган даврда тасдиқланган иш режасига асосан Халқ қабулхонаси туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ва бошқа туман ташкилотларида мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи мунтазам равишда ўрганилиб,аниқланган ижобий натижаларни оммалаштириш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.

Масалан, Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан 2023 йил 6 ойида кўп мурожаат келиб тушаётган 4 та идора ва ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати кўриб чиқилди.

Ўрганиш давомида Зомин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Жиззах вилоят “Сувтаъминот” МЧЖ Зомин туман филиали, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Зомин туман филиали ва Зомин туман қурилиш бўлимида ўтказилгшан ўрганишларда ташкилотларнинг иш режалари ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар, ташкилот низоми, лавозим йўриқномаси тўғрисидаги ҳужжатлар талаб даражасида ишлаб чиқилмаганлиги ва тартибсиз ҳолатда юритиб келинганлиги, мурожаатлар билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 27-моддаси талаблари бузилишига йўл қўйилиб, мурожаатларга юзаки жавоб берилганлик, ўз вақтида жавоб хати юбормаслик каби ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, тумандаги идора ва ташкилотлар раҳбарларининг асосий қисми фақат сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр ва оммавий қабулларда иштирок этиш билан чекланиб қолишмоқда. Айнан соҳага оид муаммолларни ҳал қилиш мақсадида шахсий сайёр қабулларни ўтказишга эътибор қаратилмасдан келинаётганлиги маълум бўлди.

Очиқ мулоқот давомида соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ижобий натижалар қайд қилиш юзасидан бир қатор таклифлар билдириб ўтилди. 

  1. Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида:

1.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зомин туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Д.Тошматовнинг “ Зомин тумани секторлари ва ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича” ахборотини маълумот учун қабул қилиш.

1.2. Ўзлари раҳбарлик қилаётган секторлар ҳудудларида 2023 йилнинг 6 ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишларнинг аҳволи юзасидан:

1) Зомин тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдуғаниев Алишер Мухаммадиевич;

2) Зомин тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Абдуллаев Ҳамид Қурбонович;

3) Зомин тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Тўйчиев Фарход Йўлчиевич;

4) Зомин тумани ДСИ бошлиғи Худайқулов Ғанишер Шодмоновичларнинг ҳисоботларини тинглаш.

  1. Жисмоний шахсдан келиб тушган мурожаатни кўриб чиқишнинг 30 кунлик муддати бузилишига йўл қўйганлиги сабабли:

Зомин туман Электр тармоқлари корхонаси рахбари Ж.Ахмедовнинг ҳисоботини тинглаш.

  1. Секторлар, туман ташкилот ва идоралари раҳбарларига:

1)сектор раҳбарларининг оммавий сайёр қабуллари ўтказилиш жойи ва вақтини аҳоли вакиллари ва жамоатчиликка етказиш учун «sector qabuli» номли телеграм бот ишлаб чиқиш;

2) барча сектор раҳбарларидан оммавий сайёр қабулларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарори талаблари даражасида ўтказилишини таъминлаш;

3) сектор штаблари таркибини қайта кўриб чиқиб, ҳақиқий ишни биладиган, аҳоли билан юзма-юз мулоқотга кира оладиган, маънавий ва психологик жиҳатдан тайёр ходимларни жалб қилган ҳолда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни уйма-уй юриш орқали ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этилишини  ташкил этиш;

4)бир ҳафта муддатда ишонч телефонлари ташкил этилмаган ташкилотларда фуқароларнинг мурожаатларини ишонч телефонлари орқали қабул қилиш фаолиятини йўлга қўйиш ва бу ҳақда туман аҳолисига етказиш;

5) ташкилот ва идораларнинг бевосита ўзларига келиб тушган мурожаатларни электрон ёки ёзма рўйхатга олинишини йўлга қўйиш, ҳар бир мурожаатни якунига етказиб, ижросини таъминлаш ва бу борада камчиликларга йўл қўйган ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриб бориш;

6)туман ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаётган масъулларга ишлаш учун етарли шароитлар яратиб берилишини таъминлаш;

7) Адлия бўлими раҳбарлигида туман ташкилотлари ва идораларида мурожаатлар билан ишловчи ходимларнинг малакаси ва касбий кўникмаларини ошириш мақсадида ҳар чоракда ўқув-семинарлар ўтказиб борилишини ташкил этиш.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar