ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗОМИН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Куни кеча халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг навбатдаги 43-сессияси бўлиб ўтди. Сессияга туман ҳокими, Кенгаш раиси Алишер Абдуғаниев раислик қилди.
Сессия ишида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да амалга оширишга оид Давлат Дастурига доир туман дастури ижроси бўйича ҳамда ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ишлари тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқулов ҳисобот берди.
Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисидаги, туманда эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар юзасидан депутатларга маълумот бериб ўтди.
Қирқ учинси сессияда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича “Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғинида олиб борилган ишлар, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида йўл транспорт инрфатузилмасини, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Т. Усмонқуловнинг, туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ҳамда гендер тенглик ва оила масалаларини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Н. Омонованинг, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-31-сонли қарорининг ижроси тўғрисида ва хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда олдинда турган устувор вазифалар тўғрисида туман 3 сектор раҳбари Ф.Тўйчиевнинг, Зомин туманида хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда олдинда турган устувор вазифалар тўғрисида туман 4 сектор раҳбари Ғ.Худайқуловнинг, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги тўғрисида Халқ қабулхонаси мудири Н. Файзиеванинг ҳисоботлари ҳам тингланди.
Сесси кун тартибидаги масалалар юзасидан тпегишли қарорлар қабул қилинди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати