Зоминда “Ватанпарварлар” ҳарбий–спорт мусобақаси давом этмоқда
Зомин туманида ўқувчи-ёшлари ўртасида Мудофаа вазирлигининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида мусобақалар давом этмоқда.
Бугунги мусобақалар туман 3-сектор ҳудудидаги умумтаълим мактаблари ўртасида бўлиб ўтди.
Беруний маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 50-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган мусобақада сектор ҳудудидаги 10 та мактаб жамоаси иштирок этди.
Мусобақа аввалида туман 3-сектор раҳбари, Даштобод ҳокими томонидан бундай мусобақаларнинг аҳамияти ва фойдали жиҳатларига тўхталиб ўтилди.
Ўқувчи-ёшлар мусобақа давомида биринчи тиббий ёрдам, сафда юриш, эстафета, қурол сочиш ва йиғиш каби шартлар доирасида беллашдилар.
Мусобақа сўнгида ҳакамлар томонидан жамоаларнинг белгиланган шартлар бўйича тўплаган баллари ҳисобланди ва 1-ўринни 50-мактаб, 2-ўринни 29-мактаб, 3-ўринни 67-мактаб жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар ва Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати