Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминлик ёш ММАчилар Жахон чемпионати ва Жахон кубоги мусобақаларига йўлланмани қўлга киритди

Зоминлик ёш ММАчилар Жахон чемпионати ва Жахон кубоги мусобақаларига йўлланмани қўлга киритди

15 март 2022 йил
333
0

Жорий йилнинг 9-13 март кунлари Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Ўзбекистон ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари Қўл жанги федерацияси томонидан ҳарбий қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ташкил этилди.

Ўзбекистонлик қўл жангчилар Жаҳон чемпионатини 30 та медал билан якунлади –  Газета.uz

Қувонарлиси ушбу мусобақада 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Жаҳон чемпиони, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Феруз Мансуров бошчилигидаги “Зомин-ММА” клуби спортчи ёшлари ҳам муносиб тарзда иштирок этди.

 Жумладан, 73 кг вазн тоифасида Зомин тумани Ш.Рашидов МФЙда истиқомат қилувчи Тешабоев Самандар Бахромжон ўғли ва Анарбоев Жамшид Шавкат ўғли мусобақада иштирок этиб фахрли 3-ўринни қўлга киритди ва шу йилнинг 22-25 май кунлари Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳарбий қўл жанги бўйича Жахон кубоги мусобақасида иштирок этиш йўлланмани қўлга киритди.

 Шунингдек, 67 кг вазн тоифасида Зомин тумани Бирлик МФЙда истиқомат қилувчи Хайдаров Шоҳжахон Рисқул ўғли ўз тенгдошлари орасида кучли эканлигини кўрсатиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ш.Хайдаров ҳам жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари ўтказиладиган Жахон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Туман ҳокимлиги ва туман фаоллари номидан мусобақада ғалаба қозонган ёшларни табриклаб, уларни бўлажак халқаро майдонлардаги мусобақаларида ҳам омад тилаб қоламиз.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar