Зоминлик опа-сингил спортчи қизлар
Жорий йилнинг 12-13 март кунлари Тошкент шаҳридаги Универсал спорт саройида спортнинг Каратэ ITKF йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Қувонарлиси ушбу мусобақада Зомин тумани Бахт МФЙда яшовчи опа-сингил Холиқовалар ҳам муносиб тарзда иштирок этиб қайтишди.
18-21 ёш тоифаси бўйича иштирок этган спортчи қизларимиз мусобақадан қуруқ қўл билан қайтишмади.
Опа-сингил Ойгул ва Гулчеҳра Холиқовалар жамоавий KATA чиқиши бўйича эътироф ва эътиборга сазовор бўлиб, ташкилотчилар томонидан махсус соврин билан тақдирланди. Ойгул Холиқова эса 18-21 ўсмир қизлар ўртасидаги беллашувларда фахри 2-ўринни қўлга киритди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
15 март 2022, Вторник
Зоминлик ёш ММАчилар Жахон чемпионати ва Жахон кубоги мусобақаларига йўлланмани қўлга киритди
07 март 2022, Понедельник
Зомин тумани ҳокими А.Абдуғаниевнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги
Изоҳлар (0)