ЗОМИНДА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Юртимизда Наврўз шукухи кезиб юрган ва қутлуғ Рамазон ойи яқинлашиб келаётган ушбу шукухли кунларда туманимиз ахли учун бири биридан қувончли воқеликлар юз бермоқда.
Жумладан, бугун "Қайирма" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.
"Қайирма" маҳалла фуқаролар йиғинининг барча шароитларга эга бўлган, замонавий лойиҳалар асосида бунёд этилган маъмурий биноси очилиш маросимида Зомин тумани ҳокими, 1-сектор рахбари А. Абдуғаниев, туман ва махалла фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)