Зоминда энг яхши чегарачи мактаб жамоаси аниқланди
Зомин тумани ҳокимлиги ва ДХХ Чегара қўшинлари, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорликда куни кеча Амур Темур оромгоҳида тумандаги умумтаълим муассасалари ўқувчи- ёшлари ўртасида “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг Зомин туман босқичи ўтказилди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватан ҳимояси ҳар бир эр йигитнинг муқаддас бурчи эканлигини англатувчи ҳарбий спорт мусобақасида ўқувчи-ёшлар белгиланган низом доирасидаги 16 шарт доираси беллашдилар.
Мусобақа якуни бўйича фахрли 3-ўринни 22 ва 60-сонли умумтаълим мактабларининг "Баркамол авлод" ҳамда "Лочин" жамоалари, 2-ўринни 73-мактабнинг “Мерганлар" жамоаси, 1-ўринни 11-сонли умумтаълим мактабининг "Бургут" жамоаси эгаллади.
Мусобақа низомига кўра, туман босқичида 1-ўринни эгаллаган Бургут жамоаси жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати