Ёшлар олимпиадаси зоминлик нуронийларни ҳам жалб этмоқда
Бугун Зомин тумани Халқабод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 60-сонли умумтаълим мактабида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган Беш ташаббус олимпиадаси доирасида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.
Бошқа спорт мусобақаларидан фарқли ўлароқ, жойларда бўлиб ўтаётган шахмат мусобақаларида маҳалланинг нуроний отахонлари ҳам кўнгилли бўлиб фаол иштирок этмоқда.
– Маҳалламизнинг кекса нуронийлари томонидан қўллаб-қувватланаётган ушбу мусобақа ёшларимизнинг яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда янада фаолроқ бўлишига, мусобақада иштирок этиб юксак натрижалар кўрсатишга ундамоқда, – дейди Халқабод маҳалласи ёшлар етакчиси Сардор Асатов.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
21 апрель 2022, Четверг
Зоминда ёшлар олимпидаси. – Баъзида, шахмат доскаларига навбатлар юзага келмоқда
Изоҳлар (0)