Зоминда ёшлар олимпидаси. – Баъзида, шахмат доскаларига навбатлар юзага келмоқда
Ҳозирда Зомин туманининг барча маҳаллаларида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида ўтказилаётган шахмат мусобақалари кутилганидан қизғин кечмоқда.
Жумладан, бугун Зомин тумани Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида мактаб ўқувчи ёшлари, уюшмаган ёшлар ҳамда шахмат спорт турларига қизиқиш билдирган ёшларни ўртасида беллашувлар бўлиб ўтди.
Мусобақаси Ғ.Ғулом маҳалла ёшларини кенг жалб этиб, якуний натижаларга кўра 1-ўринни С.Абдуазимов, 2-ўринни Ш.Бахромов ва 3-ўринни Б.Асқаров қўлга киритиб маҳалла босқичидан сектор босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Худди шундай мусобақа туманнинг Х.Олимжон маҳалла ёшлари ўртасида ҳам бўлиб ўтиб, 1-ўринни С.Шодиёров, 2-ўринни К.Умурқулов ва 3-ўринни А.Ёқубжонов қўлга киритди.
– Мамлакатимиз бўйлаб бўлиб ўтаётган Беш ташаббус олимпиадаси доирасида ташкил этилган мусобақада маҳалламиз ёшлари катта қизиқиш билан иштирок этмоқда. Маҳаллаларда давом этаётган шахмат мусобақасининг эътиборли яна бир жиҳати шундаки, ушбу мусобақалар иштирок этмоқчи бўлган ёшларимиз кутилганидан кўп ташриф буюрмоқда. Баъзида, шахмат доскаларига навбатлар юзага келмоқда, – дейди Х.Олимжон маҳалласининг ёшлар етакчиси Х.Холиқова.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати