Зомин туманида «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда
Эрта тонгдан маҳаллалар ҳудуди, кўча ва хиёбонлар, ташкилот, корхона ва муассасалар, кўп қаватли уй-жойлар атрофида бошланган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари кўтаринки руҳда олиб борилмоқда. Буюк аждодларимизнинг хоки мангу қўним топган муқаддас қадамжолар, маҳаллалардаги қабристонлар тартибга келтирилиб, бўш турган ерларга турли дарахт ва гул кўчатлари экилмоқда. Мавжудларига шакл берилиб, оқланмоқда.
Умумхалқ хайрия ҳашари туманнинг барча жойларида давом этмоқда. Зомин тумани прокуратура ходимлари ҳам ҳашарга ўз хиссаларини қўшиб, тозалаш ва ободонлаштириш ишларида фаол қатнашишмоқда.
Ходимлар ўзлари фаолият юритадиган бино атрофида дарахтлар тагини оқлаш, буташ, ишлов бериш, бегона ўт-ўланларни тозалаш ишларини олиб боришмоқда.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати