Зоминда маҳалладаги ёшлари етакчилари ҳам умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этмоқда
Зомин туманида “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан байрамона кайфиятда ўтказилмоқда.
Ҳукуматнинг тегишли фармойиши асосида ташкил этилган ҳашарда ҳудуд ободлиги йўлида туман маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари, фаол ёшлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
– Ҳашар-элга ярашар, дейди ота-боболаримиз. Биз ёшлар ҳам эълон қилинган умумхалқ ҳашари доирасида маҳалламиз ободлиги учун шу ердамиз. Маҳалламиз аҳлини, айниқса ёшларни ҳашарга кенг жалб этиш мақсадида барчани ҳашарга удамоқдамиз, – дейди Нурафшон МФЙ ёшлар етакчиси Жасур Салимов.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
21 апрель 2022, Четверг
Зоминда ёшлар олимпидаси. – Баъзида, шахмат доскаларига навбатлар юзага келмоқда
Изоҳлар (0)