Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда кўпкураш ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари давом этмоқда

Зоминда кўпкураш ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари давом этмоқда

05 май 2022 йил
336
0

Бугун Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Давлат раҳбарининг  ёшларга доир Фармон-қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида “Миллий армия ёшлар нигоҳида” шиори остида Зомин тумани чегара олди маҳаллаларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий аньана ва қадриятларимизга хурмат  руҳида тарбиялаш, маьнавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни  вояга етказиш каби мақсадлар кўзланган “Кўпкураш”  ҳарбий-ватанпарварлик  мусобақасининг туман 3 – сектор босқичи бўлиб ўтди.

 Мазкур мусобақада Бахт маҳалласининг “Қалқонлар”, 25-сонли мактаб битирувчи ёшлари “Бургутлар” жамоаси Чилонзор маҳалласининг “Лочинлар”,  Гулистон маҳалласининг “Шумқорлар” ва  Ҳ.Олимжон махаллачининг “Темурийлар”  жамоалари  ўзаро беллашдилар.

  Мусобақада жамоалар “Буюк саркардаларимиз тарихидан” тезкор савол-жавоб, “Калашников” автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш,“street workout” усулларини бажариш, эстафета югуриш, камондан ўқ отиш шартлари доирасида беллашдилар.

 Муросасиз ўтган баҳсларда шохсупанинг энг юқори поғонасини Чилонзор маҳалласининг “Лочинлар” жамоаси, 2-ўринни  25-сонли мактаб битирувчи ёшлари “Бургутлар” жамоаси, 3-ўринни Бахт маҳалласининг “Қалқонлар” жамоаси қўлга киритди.

1 ўринни қўлга киритган Чилонзор маҳалласининг “Лочинлар” жамоаси туман сектор босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 Мусобақалар маҳаллаларда давом этмоқда

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar