Зоминда кўпкураш ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари старт олди
Бугун Давлат раҳбарининг ёшларга доир Фармон-Қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида “Миллий армия ёшлар нигоҳида” шиори остида Зомин тумани чегара олди маҳаллаларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий аньана ва қадриятларимизга хурмат руҳида тарбиялаш, маьнавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш каби мақсадлар кўзланган “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман 1 – сектор босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Навбаҳор, Тараққиёт, Халқобод МФЙ хамда 1-сонли мактаб битирувчи ёшлари ўзаро беллашдилар.
Мусобақада жамоалар “Буюк саркардаларимиз тарихидан” тезкор савол-жавоб, “Калашников” автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш,“стреет wоркоут” усулларини бажариш, эстафета югуриш, камондан ўқ отиш шартлари доирасида беллашдилар.
Муросасиз ўтган баҳсларда шохсупанинг энг юқори поғонасида 1-ўринни Халқобод маҳалласининг “Бургутлар” жамоаси, 2-ўринни 1-сонли мактаб битирувчи ёшлари “Темурбеклар” жамоаси, 3-ўринни Тараққиёт маҳалласининг “Қалқон” жамоаси, 4-ўринни эса Навбаҳор маҳалласининг “Шунқорлар” жамоаси қўлга киритди.
1-ўринни қўлга киритган Халқобод маҳалласининг Бургутлар жамоаси туман сектор босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мусобақалар маҳаллаларда давом этмоқда.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати