Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИНДА ҲОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЗОМИНДА ТАНТАНАЛИ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

ЗОМИНДА ҲОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЗОМИНДА ТАНТАНАЛИ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

09 май 2022 йил
552
0

 1941-1945 йилларда Ўзбекистоннинг олти миллионлик аҳолисидан қарийб бир ярим миллион нафари жаҳон урушида иштирок этдилар.

Уларнинг 420 минги бир умрга олис жанггоҳларда қолиб кетган бўлса, 640 минг нафари турли жароҳатлар олиб, фронтдан майиб-мажруҳ бўлиб қайтдилар. Мард ва жасур ўзбек ўғлонларидан 120 минг нафари жангларда кўрсатган жасорати учун орден ва медаллар билан тақдирланди, 338 нафар юртдошимиз энг олий мукофот – Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди...

 

 

 

 

Ҳа, қўлга киритилган ғалабага осонлик билан эришилмади. У барча қардош халқлар вакиллари қатори ўзбекистонлик йигитларнинг жасорати, жанггоҳларда қолиб кетган жасур аскарларнинг қутлуғ қони, оналарнинг аччиқ кўз ёшлари эвазига қўлга киритилди. Тарихий манбааларда қайд этилишича, иккинчи жаҳон урушида бир миллиард етти юз миллион аҳолиси бўлган 61 та давлат иштирок этган.

 

 

2-Жаҳон уруши йилларида бизнинг Зомин туманидан ҳам 5 мингдан ортиқ мард ўғлонлар юрт сарҳадларига ёвни яқин йўлатмаслик мақсадида фронтга отланганлар.  Ана шу мард ва жасур, юрт шаъни, тинчлиги, авлодлар хотиржамлиги учун жонини тиккан инсонлар ҳурмати, ўтганларнинг руҳини шод этиш, орамиздаги барчага ибрат намунаси бўлмиш бобокалонларимизга эҳтиром кўрсатиш мақсадида ҳар йили бўлгани каби бу йил ҳам туман марказидаги “Мотамсаро она” ҳайкали ва Ҳотира ҳиёбонида катта тадбирлар ташкил этилди.

 

 

 


Тадбир мамлакат мадҳияси жаранги билан бошланди. Сўнгра, Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев тадбирни расман очиб бериб, барча йиғилганларни 9 май – Ҳотира ва Қадрлаш куни , умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг туман Мудофаа бўлими бошлиғи, фаол кексаларимиз вакиллари ва иқтидорли ёшлар сўзга чиқиб, сана муносабати билан барчани муборакбод этдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тантанали тадбирда Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.

 

 

Ҳотира ва Қадрлаш куни муносабати билан жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.


Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar