Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент совғалари топширилди
Бугунги тинч ва фаровон кунлар учун жонини фидо қилган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига қанча миннадорлик билдирсакда камлик қилади. Қонли уруш бутун инсоният бошига қанчадан қанча жиддий ташвишларни солган. Фашизм зулмидан азият чекмаган оила, хонадон қолмаган ҳисоб. Бугунга келиб Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳолидан хабар олиш ёш авлод учун анъанага айланиб бормоқда.
9-май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Зомин туманидаги уруш қатнашчиларига Жиззах вилояти Прокрори И.Эргашходжаев ҳамда Зомин туман ҳокими А.Абдуғаниев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғалари топширилди. Хусусан Уруш йилларида Собиқ Совет армиясида хизмат қилиб, бир қанча тўқнашувларда жасорат кўрсатган Зомин тумани Оби-ҳаёт ҚФЙда яшовчи фуқаро Э.Ярлақабов ҳамда Дуоба ҚФЙда яшовчи фуқаро Х.Равшановларга Смарт телевизор, статуетка, бир қанча қимматбаҳо совғалар ва 15.000.000 (Ўн беш миллион) сўм пул мукофоти топширилди.
Мазкур учрашувда Жиззах вилояти Прокрори И.Эргашходжаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Табрикномаси ўқиб эшиттирилди.
Тадбир давомида Фахрийларимиз тадбир қатнашчиларига бугунги фаровон юрт қадрини, уруш йилларида бошдан кечирган оғир ва мусибатли кунлар мисолида тушунтирди. Тинчлик ва осойишталик буюк неъмат эканлигини такидлаб, фаровонлик бардавом бўлиши учун дуога қўл очишди.