Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Нима учун аҳолини рўйхатга олиш керак ?

Нима учун аҳолини рўйхатга олиш керак ?

11 май 2022 йил
244
0


Дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун, статистик тадқиқотлар ўтказиш учун янги замонавий муқобил ёндашувлар ишлаб чиқилишига карамай, демографик ва ижтимоий кўрсаткичларни ишлаб чиқишда ҳамда аҳоли ҳолати хақида ягона ва аниқ маълумот манбай сўров асосида ташкиллаштириладиган аҳолини кенг қўламли рўйxатга олиш ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти ўн йилда бир марта бундай "ахолининг фотопортретлари" ни тузишни тавсия килади, чунки жамиятда ўн йил ичида аввалги тадбирларда кўлланилган аҳолини рўйxатга олиш услубият самарадорлиги ҳамда аҳоли таркиби бўйича сезиларли даражада ўзгаришлар юз берган бўлади.

Шу сабабли, сўровномалар мазмунига тузатишлар киритиш, замонавий ижтимоий ва ҳулк-атвор омилларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларни тўплаш ва кайта ишлаш услубиятни такомиллаштириш талаб килинади.

Бундан ташкари, БМТ жамиятнинг сиёсий ҳаётини рағбатлантирадиган, ҳусусан, демократик сайловларни ўтказишда, давлат ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланишда ва таксимлашда аҳолини рўйxатга олишнинг ўрни улкан эканлигини эълон килди.

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида статистика тўғрисидаги қонунлари мавжуд бўлиб, уларда  рўйxатга олиш жараёнида жисмоний шахслардан олинган маълумотларни фақатгина статистика мақсадларида фойдаланиш, уларни жамланма ҳолатда ва эгаси мавҳумлаштирилган тарзда эълон қилиниши белгилаб қўйилган.

Туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар