ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ, ЗОМИН ТАРИХ БЎЛИМИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ БЎЛИБ ЎТДИ
18 май - Халқаро музейлар куни. Ушбу сана муносабати билан Республикамиздаги барча музейларда ташриф буюрувчиларни бепул қабул қилинди.
Қолаверса, "Музейлар ҳафталиги" доирасида 1 ҳафта мобайнида барча музейлар кеч соат 21-00 гача фаолият кўрсатади. Сана муносабати билан Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, Зомин Тарих бўлими ходимлари ҳам "Очиқ эшиклар куни"ни ташкил этдилар. Мазкур тадбир мобайнида тумандаги бир қатор умумтаълим мактаблари ва ДМТТлар тарбияланувчилари музейга ташриф буюриб, бу ердаги экспонатлар, Зомин тарихига оид қизиқарли маълумотлар билан яқиндан танишдилар. Ташрифлар давом этмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)