Зоминда "Буюк аждодлар мероси бебаҳо хазинадир" мавзусида интелектуал ўйини бўлиб ўтди
Жиззах вилояти Зомин туманидаги Миллий Гвардия Жиззах минтақавий ўқув марказида 100 нафар ёшлар учун "Буюк аждодлар мероси бебаҳо хазинадир" мавзусида интелектуал ўйини бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти ҳарбий маъмурий сектори, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Зомин туманидаги ҳарбий қисмда "Ёш Ватанпарварлар йиғини" лойиҳаси асосида 18-25 ёш атрофидаги 100 нафар ёшлар 3 кун муддатда жанговар, спорт ўйинлари, маънавий-маърифий тайёргарлик ҳамда касбга йўналтириш бўйича машғулотларга жалб қилинади.
Бу ерда ҳарбий фанлардан ташқари, йигитларни касбга йўналтириш бўйича етакчи мутахасссислар ҳамда Зомин кутубхона маркази ходимлари томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув маркази Ёш ватанпарварлар оромгоҳида "Буюк аждодлар мероси бебаҳо хазинадир" мавзусида интелектуал ўйини ўтказилди.
"Буюк аждодлар мероси бебаҳо хазинадир" интелектуал ўйини қизиқарли тарзда ўтди. Ғолиб бўлган жамоа Ташаккурнома ҳамда эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати