ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Бугун тумандаги Ёшлар марказида Зомин тумани ҳокимининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари в.в.б. Шухрат Номозбоев, Ёшлар ишлари агентлиги мутахассиси Шухрат Ибрагимов, ҳокимлик мутахассислари, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Юзма юз учрашувда тумандаги маҳаллалардан ташриф буюрган уюшмаган ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар ўрганиб, ҳал этиш юзасидан тегишлича масъулларга йўналтирилди.
Йиғилганларга субсидия ва имтиёзли кредитлар олиш, касб ва ҳунар ўрганиш учун қисқа муддатли курсларга ҳужжат топшириш, техникум ва олийгоҳларга ўқишга кириш, бизнес билан шуғулланиш истагида бўлганларга тайёрлов гурухлари ва марказларига йўлланмалар бериш каби тавсиялар бериб ўтилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати