ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ 2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИ БИТИРУВЧИЛАРИ УЧУН ҲАМ УНУТИЛМАС ТААСУРОТЛАР УЛАШДИ
Зоминда бўлиб ўтган "Ўзбекистон Ёшлари бирлашайлик" шиори остидаги фестивалда тумандаги мавжуд 71 та умумтаълим мактабларини 2021-2022 ўқув йилида тамомлаган битирувчи ёшлардан энг фаол, аълочилари Ёшлар марказида бўлиб ўтган туман ҳокимининг битирувчи ёшлар билан учрашувига таклиф этилдилар.
Тантанали тадбирда Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев, сектор раҳбарлари, ХТБ мудири ва мутасаддилари, ҳамкор муассаса ва ташкилот раҳбарлари ҳам хозир бўлишди.
Туман ҳокими барча битирувчиларга энг эзгу тилакларни билдириб, уларнинг келгуси ўқиш ва ишларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.
Шундан сўнг, ушбу ўқув йилини аъло баҳолар билан битирган 24 нафар олтин медал соҳиблари, кумуш медал эгалари туман ҳокими ва сектор раҳбарлари қўлидан мукофотларни қабул қилиб олдилар.
Тантанали тадбир туман Маданият уйи ва Мусиқа ва санъат мактаби жамоаларининг куй-қўшиқларига уланиб кетди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати