Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминлик тумани Истиқлол ҚФЙ ёшлари қарийиб 200 млн. сўмлик спорт майдони ютуғини қўлга киритишди

Зоминлик тумани Истиқлол ҚФЙ ёшлари қарийиб 200 млн. сўмлик спорт майдони ютуғини қўлга киритишди

27 июнь 2022 йил
281
0

Хабарингиз бор жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида янги форматдаги беш босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” бўлиб ўтди.

Туманимизда ҳам ушбу мусобақанинг маҳалла, сектор ва туман босқичлари қизғин тарзда бўлиб ўтди. Спортнинг 9 та йўналиши бўйича вилоят босқичларида иштирок этган ёшларимиз, қизлар ўртасида волейбол, енгил атлетика ва стритбол турлари бўйича вилоятда фахрли ўринларни қўлга киритиб, республика босқичи йўлланмасини қўлга киритишган эди.

 

 

Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида енгил атлетика спорт тури бўйича ёшлар олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада туманимиз ва вилоятимиз шарафини Истиқлол қишлоқ фуқаролар йиғини ёшларидан иборат жамоа ҳимоя қилиб, 22-26 ёш тоифаси б ўйича фахрли 3-ўринни қўлга киритдилар.

 

Туманимиз ёшларининг ғалабаси ташкилотчилар томонида муносиб тақдирланиб, спортчи ёшлар қимматбаҳо совғалар ва ўз маҳаллаларида қарийиб 200 млн. сўмлик универсал спорт майдончаси қурилиши бўйича махсус сертификатга эга бўлишди.

Зомин тумани ҳокими

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar