Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зомин туман Кенгаши томонидан Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини ўтказилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зомин туман Кенгаши томонидан Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини ўтказилди

29 июнь 2022 йил
251
0

 

 

Жорий йилнинг 28-июнь куни, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зомин туман Кенгаши томонидан, Зомин тумани, Даштобод шаҳар, 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносида, кенг жамоатчилик иштирокида, яъни касб-ҳунар мактаби ходимлари, Даштобод шаҳар тиббиёт бўлими, шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамда ушбу ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ўртасида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси юзасидан “Конститутциявий ислоҳотлар халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати М.Ў.Ўрозалиева таклиф этилди.

 

 

Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зомин туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Ҳ.Маматқулов сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган сиёсий жараёнлар, яъни бўш қомусимиз, Ўзбекистон Конститутциямизга киритилаётган ўзгартиришлар, унга киритилаётган қўшимчалар юзасидан тушунтириш берилди.


 

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати М.Ў.Ўрозалиева сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси лойиҳасида, инсон манфаатлари устунлиги, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари борасида тегишли ўзгартиришлар киритилаётганлиги, инсон манфаати юксак қадрланганлиги, ҳамда барча Конституциявий моддалар биринчи ўринда халқ манфаати учун хизмат қилиши, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатни тартибга солувчи Қонун вазифасини бажаришини таъкидлади. Давра суҳбати жараёнида ўзини қизиқтирган саволлари ва фикрлари билан қатнашган иштирокчиларга керакли тавсиялар ва тушунчалар берилди. Тадбирда 58 нафар халқ вакиллари ва турли ташкилот ходимлари иштирок этишди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar