Зоминда умумхалқ Референдуми юзасидан ўқувлар бошланди
Халқ билан бамаслаҳат ишлашнинг битта шакли бу – референдумдир. Референдумда мамлакат ҳаётининг энг муҳим масалалари умумхалқ муҳокамасига қўйилади ва ушбу жараёнга халқнинг муносабати ўрганилади. Яъни танлов бўлиши керак бўлса, танловни халқ амалга оширади, халқ муҳим қарорни қабул қилишда иштирок этади.
Бугундан Зомин туманида яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича умумхалқ Референдуми бўлиб ўтадиган тумнадаги 68 та участка сайлов комиссияси аъзоларининг билим ва амалий кўникмаларини ошириш, овоз бериш жараёнларининг очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида амалий ўқув машғулотлари бошланди.
Малкалий мураббийлар гуруҳи томонидан ўтказилган тренинг машғулотларида, тингловчиларга умумхалқ Референдумини ўтказишнинг мазмун-моҳияти, бу борадаги янгиликлар ва қонунчиликдаги ўзгаришлар батафсил тушунтирилмоқда. Семинар давомида тингловчилар учун методик қўлланмалар ва видеороликлар тақдим этилиб, улар ёрдамида участка сайлов комиссияси аъзоларининг сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, овоз бериш жараёнида зарур бўлган ҳужжат намуналари ва шакллари билан ишлаш кўникмалари мустаҳкамланмоқда.
Ўқувлар давомида, тумандаги 68 та сайлов участкаларининг раис, раис ўринбосари ва котиб лавозимидаги 204 нафар масъуллар ўқитилиши режалаштирилган.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати