Зоминда “Камалак юлдузлари” республика фестивалининг сектор босқичилари бўлиб ўтмоқда
Айни кунларда, туманимизда “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг сектор босқичлари ўтказилмоқда.
Куни кеча фестивалнинг туман 3-сектор босқичи Даштобод шаҳридаги 12-сонли Болалар мусиқа мактаби фаоллари залида ташкил этилди. Болалар ўртасида маданият, адабиёт ва санъатнинг турларини тарғиб қилишга йўналтирилган фестивальда секторнинг 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ижодкор болалари иштирок этди.
Сектор босқичида иқтидорли ёшлар:
“А” гуруҳида – фортапияно, торли чолғулар, дамли ва зарбли чолғулар;
“Б” гуруҳида – эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари,анаънавий чолғу ижрочилиги;
“Ф” гуруҳида – 1. Наср - ҳикоя, эртак; 2. Назм – шеърхонлик, ғазалхонлик, достон йўналишларида ўзаро беллашдилар.
Тадбир сўнгида ушбу йўналишларда уч ёш тоифаксида ғолиб деб топилган иштирокчилар фестивалннинг кейинги – туман босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, “Камалак юлдузлари” фестивалининг мақсади - иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, саънат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш, иқтидорли болаларнинг ижоди ҳамда ташаббусларини кенг оммага айниқса, ёшлар орасида тарғиб этиш, ҳаваскор ва профессионал жамоаларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантиришдан иборат.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати