Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда Референдум қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқувлар давом этмоқда

Зоминда Референдум қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқувлар давом этмоқда

16 июль 2022 йил
234
0

Аввалроқ, Юртимизда яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича умумхалқ Референдуми бўлиб ўтадиган Зомин туманидаги 68 та участка комиссияси аъзоларининг билим ва амалий кўникмаларини ошириш, овоз бериш жараёнларининг очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида амалий ўқув машғулотлари бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун ушбу ўқув жараёнларининг 2-гуруҳ тингловчилари учун ўқувлар бошланди.

Туман Ёшлар маркази биносида ташкил этилган ўқув жараёнларида вилоятдан келган малакали тренерлар томонидан Референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва ташкилий масалалари, фуқаролар рўйхатлари билан ишлаш, муддатидан олдин овоз бериш, овоз бериш кунидаги комиссия аъзоларининг фаолияти, овозларни санаш жараёнлари каби мавзуларда тингловчиларга батафсил тушунтиришлар бериб ўтилмоқда.

 

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar