Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда маънавият ва маърифат туман кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Зоминда маънавият ва маърифат туман кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

16 июль 2022 йил
307
0

Бугун Зомин тумани ҳокимлигида Маънавият ва маърифат туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари И.Умарова, туман ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Анваров, кенгашга аъзо ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда тумандаги 71 та умутаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

 

Йиғилишда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлимининг 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг 2022 йил 4 майдаги 01-320-сонли қарори асосида жорий йилнинг май-июнь ойларида барча умумтаълим мактабларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг иш фаолияти танқидий-таҳлилий ўрганилгани. Шунга кўра, бир қанча умумтаълим мактабларида ишга қабул қилиш борасида буйруқлар чиқарилмагани, Президент қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларида “Йўл харита”си тасдиқланмагани каби аниқланган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.    

 

Жумладан, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ғ.Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, туман Ҳалқ таълими бўлимига қарашли 28-сонли умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Алиқуловнинг фаолияти ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 14-бандига асосан 2020-2021 ўқув йили якуни билан иш фаолияти қониқарсиз деб баҳоланганиб, лавозимига нолойиқ деб топилган. Лекин, шунга қарамасдан 2021-2022 ўқув йили давомида мактаб маъмурияти томонидан ходимга ҳеч қандай чора кўрилмай, иш фаолиятини давом эттириб келаётгани аниқланган.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан 27-сонли умумтаълим мактабида ўрганишлар олиб борилганда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Абдуллаев ишчи гуруҳ томонидан қонунда белгиланган талаблар асосида сўралган бир қанча тегишли ҳужжатларни тақдим қила олмаган. Шу сабабли, бир ҳафта муддат ичида зарур хужжатларни Маънавият ва маърифат маркази туман бўлимига тақдим этиши белгиланганлигига қарамасдан, шу вақтга қадар ишчи гуруҳ томонидан  сўралган ҳужжатлар тақдим этилмай келаётгани билдириб ўтилди.

 

 

 

Йиғилишда, йўл қўйилган камчиликлар қатори иш фаолияти давомида намуна кўрсатиб, ютуқларга эришган 7 нафар ходимлар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar