Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Таътилда энг яқин ўртоқ - китобдир

Таътилда энг яқин ўртоқ - китобдир

21 июль 2022 йил
219
0

Бошланғич синф ўқувчиларининг ўзига ҳос жиҳатларидан бири – уларда ҳуснихат, тез ўқиш, тўғри талаффуз кабиларни шакллантиришда қизиқишларини босқичма-босқич ошириб бориш зарур. Йўқса, ҳали мактаб шароитига тўлиқ ўрганиб улгурмаган бола ўқишдан тез заъда бўлиб қолиши мумкин.

Педагогикада фанларга қизиқтира билиш муҳим жиҳат. Аммо маълум бир фанга қизиқтира олиш ўқитувчининг маҳорати, тажрибасига, у қўллаётган услубларга кўп томонлама боғлиқ бўлса, бошланғич синфлар билан ишловчи педагог бу борада ҳам эҳтиёткорлик билан иш кўриши керак бўлади. Бир йўла бир нечта фанларни бир маромда ўзлаштира бориш, ўқиш ва ёзиш, ҳисоб илми билан шуғулланишда бугун ноанъанавий методларни қўллаш, интерфаол услубларда сабоқ ўташ, замонавий технологияларни ўрнида ишлата билиш орқали кичкинтойларда қизиқиш уйғотиш мумкин.

Менинг синфим ўқувчилари насиб қилса, сентябрдан 3-синфга ўтишади. Уларнинг ёзги бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун бир қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқдаман. Жумладан, “Таътилда энг яқин ўртоқ - китоб” деб номланган акция орқали ўқувчиларимга турли қизиқарли ва ўқимишли кичик эртак ва саргузашт китобларни тавсия қилиб, уларнинг икки кишидан бўлиб, биргаликда ушбу китобларни мутоала қилишларига эришдик. Натижада, ёзги таътилдаги бўш вақтларида ўзаро аҳиллик,дўстлик ришталари янада мустаҳкамланиши билан бирга, айни вақтга қадар фаол ўқувчиларим 5-7 тагача турли болалар адабиётига тааллуқли китобларни мутоала қилишга улгуришди.

Ўқишда тенгдошларидан ортда қолаётган болажонларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларга техникага оид рангли суратли китобларни тавсия қилаяпмиз. Ҳар хил автомашиналар, самолёт ва вертолётлар тасвирлари жамланмасидан иборат мазкур китобчаларда қисқа шархлар, ушбу техникаларга оид қизиқарли маълумотлар борлиги уларнинг равон ўқиши, тўғри талаффуз қилишида муҳим ўрин тутмоқда.

Шунингдек, ҳар ойда ўзлари ўқиган китоблари асосидакичик баёнлар ёзиб боришларини тавсия қилиш орқали, уларда ҳуснихат машқларини бажариш, уч ой давомида ёзувлари устида ишлаш имкони пайдо бўлмоқда.

Китоб - туганмас ҳазина. Ундан ўрнида фойдалана олсак, албатта шогирдларимизнинг келажакда комил инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида муҳим қадам қўйган бўламиз.

 

Шоира ЮЛДАШЕВА,

Зомин тумани ХТБга қарашли

 31-сонли умумтаълим мактаби

бошланғич синф ўқитувчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar