Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Бир нуроний-ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Зоминда “Бир нуроний-ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

26 июль 2022 йил
419
0

Бугун Зомин тумани 12-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактабида “Бир нуроний-ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган танловда туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари, маҳалла раислари, маҳаллалардан ташриф буюрган нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар иштирок этди.

Танловнинг туман босқичини Ёшлар сиёсати ва ижтимоий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари в.в.б. С. Анваров очиб бериб, катта ҳаётий тажрибага эга отахон ва онахонларнинг “Бир нуроний – ўн нафар ёшга масъул” тамойили асосида ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада иш юритиб, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга бириктирилиши, уларнинг муаммоларини бевосита ҳал этишга ёрдам бериб келаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Танловда иштирокчилар 3 та шарт асосида – таништирув, “Ёшлар – бизнинг келажагимиз” ҳамда “Нуронийлар беллашуви” шартлари асосида беллашди.

 

Якунда, "Бир нуроний ўн ёшга масъул" кўрик-танловининг туман босқичида Навбаҳор маҳалласи фаоли Рахбархон Насриддинова фахрли 3-ўринни олиб, диплом ва 900 минг сўм пул мукофоти, Нурликент маҳалласи иштирокчиси Тохир Дўстмуродов 2-ўринни олиб, диплом ва 1 миллион 500 минг сўм пул мукофоти ҳамда Бирлик маҳалласи фаоли Гулнора Муҳаммадиева 1-ўринни олиб, диплом ва 2 миллион 100 минг  сўм пул  мукофоти, шунингдек, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

 

 

 

Шунингдек, танлов давомида маҳаллада амалга оширган самарали ишлари юзасидан ўзаро беллашган Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Худойназар Турсунбоев, Туркман маҳалласидан Эгамназар Нурқулов, Нурафшон маҳалласидан Рустам Мирзакаримов, Халқобод маҳалласидан Икром Маматқулов, Ш. Рашидов маҳалласидан Анорқул Эшбоев, Оби-ҳаёт қишлоқ фуқаролар йиғини фаоли Қамбарали Абдурасулов, Ўзбекистон маҳалласидан Зуҳра Сатторовалар тадбир ташкилотчилари томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar