Зоминда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг маҳалла босқичлари бўлиб ўтмоқда
Бугун Зомин тумани Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини 5-сонли умумтаълим мактабида Бешта муҳим ташаббус олимпиадаси доирасида “Қувноқлар ва зукколар” мусобақасининг маҳалла босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.
Мусобақада маҳалланинг Мараказий қўрғон, Фаровон ва Токзор кўчаси ёшлари белгиланган шартлар асосида беллашдилар.
Маҳалла ёшлари, хотин-қизлар, ўқувчи ёшлар иштирок этган мусобақа қизғин ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
Якунда маҳалланинг Марказий қўрғон жамоаси ёшлари тенгдошларидан устун келиб маҳалла босқичи ғолиблигини қўлга киритиб кўрик-танловнинг сектор босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Зомин туманида Беш ташаббус олимпиадаси доирасида ёшлар ўртасидаги мусобақа ва танловлар давом этмоқда.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
21 апрель 2022, Четверг
Зоминда ёшлар олимпидаси. – Баъзида, шахмат доскаларига навбатлар юзага келмоқда
Изоҳлар (0)