Зоминда маҳалла регистаторлари учун ўқув семинар ташкил этилди
Жаҳон тажрибасида мамлакат аҳолисининг аниқ сони, ёши, жинси, фуқаролиги, миллий таркиби, оилавий аҳволи, касби, бандлиги, даромад манбаи ва бошқа жиҳатлар бўйича батафсил маълумот тўплашнинг энг самарали усули аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ҳисобланади.
Шу боисдан, Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, 2023 йилда мамлакатимизда илк бор аҳоли тўлиқ рўйхатга олинади.
Куни кеча туман статистика бўлими томонидан Зомин туманидаги 39 та маҳаллага тайинланган рўйхатга олиш бўйича маҳалла регистаторлари учун рўйхатга олиш ишларини тўғри ташкил этиш борасида амалий ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарнинг дастлаки куни ўқув шаклида олиб борилиб, тайинланган рўйхатга олувчиларга аҳолини рўйхатга олиш жараёнида эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар, кўрсатгичлар ва юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар батафсил тушунтириб ўтилди.
Ўқувнинг иккинчи кунида рўйхатга олувчилар малакали тренерлар томонидан хонадонларни рўйхатга олиш ишлари жонли тарзда кўрсатиб ўтилди.
Ўқув ва амалий босқичларда ташкил этилган семинар давомида рўйхатга олувчилар заруруё кўникма ва билимларни олишди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати