Республика комиссияси Зоминда маънавий-маърифий йўналишдаги “Энг намунали туман” танлови бўйича ўрганишларни бошлади
Аввал хабар берганимиздек, Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Энг намунали туман ва шаҳар” танловининг жорий йилги босқичида Жиззах вилоятидан Зомин тумани иштирок этмоқда.
Шу мақсадда, бугун Зоминга тумандаги ташкилот ва идораларидаги маънавий-маърифий ҳолатни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташриф буюрди.
Мониторингнинг илк босқичида комиссия тумандаги бир қанча ташкилот раҳбарлари билан учрашиб Зомин туманининг танловда иштирок этиши аҳамияти, бунинг учун комиссия томонидан ташкилотдаги маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ташкил этилганлиги, бу борадаги лойиҳаларни ишлаб чиқиб, фаол равишда амалиётга жорий қилинганлиги каби баҳолаш мезонида келтирилган ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган муддатда амалга оширилган ишларни текшириши тушунтириб ўтилди.
Иккинчи босқичда, комиссия тумандаги 20 га яқин ташкилот ва идорага бориб, ҳар бир йўналишлар бўйича текширувларни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, маънавий-маърифий ишлар бўйича “Энг намунали туман ва шаҳар” танловида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тавсиясига кўра туман ва шаҳар иштирок этиши мумкин.
Баҳолаш натижаларига кўра 1-ўрин учун – “Дамас” автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами;
2-ўрин учун – 40 миллион сўм пул мукофоти ва 12 миллион сўмлик китоблар тўплами;
3-ўрин учун – 25 миллион сўм пул мукофоти ва 8 миллион сўмлик китоблар тўплами;
4-ва 5-ўринлар учун – ҳар бирига 10 миллион сўмдан пул мукофотлари берилиши белгиланган.