Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани 1-сектор Бирлик маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Зомин тумани 1-сектор Бирлик маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

18 август 2022 йил
258
0

Бугун Зомин тумани ҳокими, туман 1-сектор раҳбари А.Абдуғаниев секторда ҳудудидаги Бирлик МФЙни ёшлари билан учрашди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими, бир қатор корхона ва ташкилот вакиллар, тижорат банклари ва ёшлар иштирок этди.

Дастслаб, учрашувда сектор раҳбари томонидан ёшлар сиёсати ва камбағалликни қисқартириш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик йўналишларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Ёшлар дафтаридан кўрсатилаётган ёрдам борасида маълумотлар бериб ўтди.

Шундан сўнг, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш, банк кредити олиш, қуёнчилик, паррандачилик, нонвойчилик ва бошқа маиший хизмат турлари, сервис хизматларини кўрсатиш, ишга жойлашиш масаласидаги таклифлари жойида ўрганилиб, тегишлича ҳал этиш юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.

 

 

 

 

Бир қанча ижтимоий ҳимояга мухтож ёшлар Ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилиши, бандлиги таъминланиши белгиланди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar