Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда ноқонуний диний таълим берган шахс аниқланди. Ҳолат масъуллар иштирокида муҳокама этилди

Зоминда ноқонуний диний таълим берган шахс аниқланди. Ҳолат масъуллар иштирокида муҳокама этилди

20 август 2022 йил
335
0

Мамлакатимизда виждон эркинлиги қонун билан мустаҳкамланган. Ҳар ким ўз эътиқодига кўра диний амалларни бажаришида ҳеч бир тўсиққа дуч келмаётгани кундек равшан.

Шундай бўлишига қарамай, афсуски, жойларда ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

2022 йил 15 август куни Зомин туманида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири давомида ана шундай фаолият билан шуғулланиб келган фуқаро қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Зомин тумани Бахт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.Ф. диний билимга ва тегишли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда бир қанча фуқароларга диний таълимдан сабоқ бериб келаётгани аниқланган.

 

Куни кеча мазкур ҳолат Бахт маҳалла фуқаролар йиғинида туман фаоллари, ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари ва аҳоли иштирокида муҳокама қилинди.

Муҳокама йиғилишида мутасаддилар томонидан ушбу ҳолатнинг ноқонуний эканлиги, диний таълим беришда етарлича билимга ва махсус рухсатномага эга бўлиш кераклиги, бу борада фуқаролардан аввало огоҳлик талаб этилиши таъкидланиб, тўғри ва қонуний диний таълим олиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

 

Шунингдек, масъуллар томонидан қонунчиликка кўра, агарда шахс маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг яна шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланса, Жиноят кодексининг 229−2-моддасига асосан (“диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш”) жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги батафсил тушунтириб ўтилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar