Зомин тумани 4-сектор раҳбари Чорвадор ҚФЙ ёшлари билан учрашди
Бугун – Зомин тумани Двлат солиы инспекцияси бошлиғи, туман 4-сектор раҳбари Ғанишер Худойфуловнинг Чорвадор ҚФЙ маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман маҳалла фаоллари, маҳалладиги ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, тегишли туман ташкилот ва идора раҳбарлари ва ёшлар иштирок этди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятларга бағишлаб ташкил этилган очиқ мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик, бандлик каби масалалар юзасидан ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ва ташаббускор таклифлари билан мурожаат қилди.
Билдирилган мурожаатларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди. Қолган масалалар юзасидан тегишли ташкилот ва идора раҳбарларига кўрсатмалар берилди, ижроси назоратга олинди.