Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди
Бугун Зомин тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг қирқинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман Кенгаши раиси А.Абдуғаниев олиб борди.
Сессия ишида депутатлар томонидан Зомин тумани 1-сектор раҳбари А.Абдуғаниевнинг аҳоли муаммоларини ҳал қилиниши борасида ишлар тўғрисидаги ахбороти, туман ҳокими ўринбосари ва бўлим раҳбарларининг 2022 йил биринчи ярим йиллик давомида амалга оширган ишлар ҳисоботи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамини муносиб кутиб олиш, туманда эхтиёжманд оилаларни қўллаб қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлиги бўйича масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Бундан ташқари, сессия иши давомида Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди раиси Д.Эсановнинг 2022 йилнинг биринчи ярми давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахбороти тигланди.
Сессия давомида депутатлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.